26.03.2025




 ЎЗБЕКИСТОН ХОТИРАСИ

Авлиёлар хоки, саҳобалар мақоми бўлмиш бу гўзал 

юрт ҳақидаги шеъримни ҳурмат ва ҳайратим рамзи деб қабул қилгайсиз. 

Усмон Мастон, 

Ўзбекистон дўстлик гуруҳи раҳбари


Семурғ мисоли учдик ота маконга,

Манзил: Тошкент, Самарқанду Бухоро.


Рўёмиди, ҳақиқатми кўрганларим,

Шукр келдим бу эртаквори диёрга.


Тупроғи – зар, боғи – бўстони жаннат,

Суви – оби ҳаёт, шифодир беморга.


 “Марҳамат!” дедилар, дастурхон тўла,

Ширмойи нон, олма, узум, анорга.


Ошқозоним тўйди ошу нонга хўп,

Дуо қилиб шукрайладик худога.


Минг ишва ила нозли боқар тарих

Ўхшар бунда дилбару дилшикорга.


Зумрадданми, ёқутданми қуббалар

Сафланишиб завқ берадир кўзларга.


Бордим Шоҳизинда, Амир Темурга,

Регистоннинг заррин Тиллакорига


Кўриб Чашми Айюб, кўркам Калонни,

Ўтиб қадим деворлардан Чорминорга


Хоки авлиё, мақоми саҳобадир,

Етишган бу ерда уламою умаро.


Ал Беруний, Замахшарий, Сарохсий,

Алломалар макон қурмиш бу диёрга.


Мотурудий, Бухорий шунда ётур,

Улуғбек ҳайрон боқар юлдузларга. 


Ибн Сино, Фаробий, Термизийлар,

Аҳли илм истасанг, кел бу диёрга. 


Ҳозир бўл, Рижолулоҳ ҳузурига бор,

Қутбул ақтоб, автод, аброру аҳёрга.


Ким йўқ, бунда ул олтин силсиладан:

Амир Кулол бунда, Самосий, Аҳрор.


Нажмиддин Куброю, Али Ромитан,

Ғиждувондан пир Алоуддин Аттор.


Мафтун бўлдик Шоҳи Нақшибандга,

Алишер Навоий эрур шоҳи ашъор.


Ром бўлиб “ала бизикруллоҳ” амрига,

Бўйсун, эй нафсим, аврод ила азкорга


Кўргил, хазинаи Ўзбекистонни, эй дўст,

На билсин қийматини айтма ағёрга.


Шароби маънавийдан маст бўлдим бугун,

Мени мастон айлаган ўхшамас хумморга. 

Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев ўгирди.


Hiç yorum yok:

Yorum Gönder