6.04.2025


Сукут - муаззам шовқин!

***

Асл ҳақиқат сукутга яширинган бўлади.

***

Ҳамма гап айтиб бўлинди, энди уни тушуниш қолди.

***

Инсонлар бир-бирларини яхшироқ тушунишлари учун сўзни ўйлаб топишган эди...

***

Баъзи инсонлар дуо қилмайди, сукут қилади.

***

Шундай инсонлар борки, исмини эслашнинг ўзи умрга умр қўшади. 

***

Шундай инсонлар борки, уларни инсон деганинг учун сўздан хижолат бўласан.

***

Ҳар инсоннинг жаннати ҳам жаҳаннами ҳам қалбидадир.  

***

Кўнгил боғидаги гулларни парвариш қилиш лозим, акс ҳолда тиканзорга айланади. 

***

Кўнгил боғининг гуллари сукут пайти очилади.  

***

Тунда бутун ҳислар юлдузлар тилида сукут қилади.

***

Тун оламнинг сукути эди, тонг ҳаммасини бузди. 

***

Сукут - муаззам шоқин, ҳайбатли қичқириқ!

М.Йўлдошев

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder