Кимман ўзи?!
Қадимда
бир сартарош бор экан. Искандарнинг сартароши. Эски қудуқ ҳам бор экан: «бутун
сирларни мен сақлашим керак» деган. Сартарош ҳамма ишни бузибди: «Искандарнинг
шоҳи бор!» -деб қудуққа сирни айтибди. Қудуқ хурсанд экан: «Сир менда» -деб.
Бироқ бир қамиш ўсиб чиқибди. Чўпон кўриб қолиб -гўё бошқа қамиш йўқдек- ундан
най ясабди. Найни чалса, куй қудуқнинг сирини оммага ошкор қилиб қўйибди.
Қаранг куйни ва сирни тушунадиган одамлар яшар экан қадимда. Бугун қудуқларда
сир қолмаган. Бор ҳам дейлик, қамиш ўсиб чиқди ҳам дейлик, уни чўпон кесиб най
ҳам қилди дейлик, куй сирни ошкор қилишни истади ҳам дейлик, уни тушунадиган
одам қолганмикан? Лекин ичимдан ўша эски қудуқнинг борлигига, унда қамишлар
ўсиб, уста чўпонларнинг қўлига тушишига ва ундан най ясаб куй чалишларига
ишонганман. Баъзан мен ичида Юсуф банди бўлган, Пайғамбарнинг набираси айтган қутлуғ сирни сақлашга аҳд
қилган ва ўз ичида қамишларга ҳаёт берган, умид бўлган қадим қудуқ эмасманми
деб қоламан... Қудуқманми, қамишманми, найманми, куйманми, сирманми, кимман
ўзи?..
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder