қиш тақвимни унутди чоғи
ва ё баҳор ҳали уйқуда
қор ёғди, тинмади тун бўйи
йўлаклар ҳайратда
томлар англолмади бу сирни
дарахтлар жимгина эгди бошини
қор остида топишмоқ каби
топилмоқни кутди ғунчалар.
деразадан онам
кўкни кузатар
булутларга қараб кунни чамалар
тина қолса эди дея пичирлар
хаёлида қишлоқ, куралмаган том ва
жўжалар...
тақвимни қиш унутди чоғи
ва ё баҳор ҳали уйқуда
03.03.2025
M.Y.
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder