9.01.2022


 Бир соатлик адолатнинг баҳоси

-Эй дарвеш, эшитдимки, етти марта ҳаж қилибсан, менинг умрим ҳаж орзусида ўтмоқда. Ҳар гал тараддуд ниятин қилсам, мулку миллат аркони монеъ бўлмоқда. Бир ҳаж савобини менга сотсанг савобингдан баҳраманд бўлсам, умрим дуоинг ила ўтгай.

- Майли сотаман, фақат билгинки, менинг ҳаж ниятида босган ҳар бир қадамимнинг баҳоси дунёнинг жами олтинига тенгдир.

- Афсус, менинг жами давлатим бир қадаминг баҳоси олдида ғубордек ҳам бўлмас экан.

- Аммо табдили амал қилишга не дерсан?

- Табдили амалга лойиқ не ишим борки, бир ҳаж савобига етсин?

- Ўзингни унча фақир кўрма, шаҳаншоҳ. Сенинг бир соатлик адолатинг баҳосига етти ҳаж савобини ва муҳсин ниятларимнинг тамомини алмашишга розиман. Сенинг адолатинг бўлмаса, раиятнинг ҳузури ва саодати бўлмас, муҳтожларнинг ҳожатлари раво бўлмас. Жаҳондорларнинг адолат шамшири қаршисида золим ва ситамкорлар ҳаддини билиб тургай, зулмрасидалар ва ситамдийдалар роҳату раҳоватда умр кечиргай. Ибрат улки, ҳазрати Сулаймон пайғамбар алайҳиссалом онча улуғ салтанати ва пайғамбарлиги бўлгани ҳолда заиф бир чумолининг сўзига ҳам марҳамат ва шафқат қулоғини тутиб тинглар эди. Табдили амалга розимисан?

- ...

М.Йўлдошев.

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder