4.01.2022

Бировнинг айбини беркитишда тундек бўл!


 Бировнинг айбини беркитишда тундек бўл!

“Бировнинг айбини беркитишда тундек бўл!” Мавлоно Румийнинг етти ўгитидан биридир бу. Нега тундек бўлишга чақирмоқда маънолар султони? Туннинг сири нима? Тун нима ўзи? У шунчаки бир куннинг адоғими? Қуёш ботиши ортидан келган вақтнинг номи холосми тун? Қуръони Каримдаги “Улар учун тун ҳам оят(белги)дирҳукмининг ҳикмати недир? “Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят(белги)лар бор” муждасининг соҳиби карамлари ким? Саволлар кўп, жавоблар тун бағрида сочилиб ётибди. Тун ақл эгалари учун энг гўзал имконлар вақти. Зеҳн, қалб ва идрок учун фавқулодда мустасно палла. Туннинг сири ва ҳикмати аслида унинг сукунатида мужассам. Уни англаганлар тун бағридаги ҳикмат хазинасидан истаганларича истифода қилиш имконига эга бўладилар. Кечанинг ҳикматини яшаганлар билади, кундуз ёруғлигида излаб тополмаганини тун қасватида топганлар билади бу сирни. Чунки “Улар учун тун ҳам оят(белги)дир.”

Мавлоно “бировнинг айбини беркитишда тундек бўл” дейди, аммо “Маснавий”да мисолларни сарвари олам, фахри коинот Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) гўзал ахлоқларидан келтиради:

Ҳазрати Билол илк азонни айтганда “ҳаййи” сўзини “ҳеййи” деб талаффуз қилибди. Буни сезган саҳобалар Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурига чопиб кириб, “Эй сарвари олам, бинонинг тошлари бошдан тўғри қўйлимаса кейин тузатиш мушкул бўлади. Энг гўзал талаффуз қиладиган арабийни топиб бу қутлуғ вазифани унга топширайлик. Токи келгусида бу ғалат оҳанг оммалашмасин!” дейишибди. Пайғамбар алайҳиссалом гўзал бир табассум билан дебди: “Оллоҳ ҳузурида Билолнингҳе”си юзлаб муаззиннинг “ҳа” сидан ҳам, “ҳи” сидан ҳам баланд бўлади. Ғийбатлардан ҳам...

М.Йўлдошев

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder