БИРИНЧИ ҚОР
оппоқ қор ёғар
қор ёғар оппоқ
оппоқ меҳр ёғар
сеҳр ёғар оппоқ
самодан
дилдираган туннинг бағрига
кимдир исён қилар койиниб
излар изиллайди босилиб
дарахтларда қолган
такаббур барглар
англармиди
қорнинг рақсини
сузилиб ёғади оппоқ қор
оппоқ қор нозланиб ёғади
оламга хаёлдек мунаввар
мунаввар соғинчлар ёғади
кимдир жилмаяди суюниб
қор хат ёзиб севинар кимдир
лойда араваси ботган йўловчи
англармиди
бола кўзидаги
ҳайратни
эриниб ёғади оппоқ қор
шаҳарнинг беадоқ шовқинларига
ачиниб ёғади оппоқ қор
қишлоқнинг аёвсиз ташвишларига
деразадан боқар хавотир
мушукларни излар нигоҳлар
кўнгли самоларга ёпиқлар
англармиди
қор бу – илтижо
ердан само сари юксалган
бетиним ёғади оппоқ қор
лайлак қор ёғади бетиним
осмонни тўлдирган қор эмас
лайлаклар жаннатдан қувилган
деразадан боқар беташвиш
ерга тушган қорни чамалар
ғирчиллама этиги борлар
англармиди
қор бу – ҳайқириқ
еру осмон аро
оввора...
оппоқ қор ёғар
самодан
дилдираган туннинг бағрига
Маъруфжон Йўлдошев
04.12.2022
Selamün aleyküm hocam hafif bir şiir yazmışsız ki kar yağışı olmasada karı hissediyorum acaba
YanıtlaSilTeşekkürler ....
Hata olan kelime leri kusura bakmayın hâlâ Türkçeyi iyi bilmem
!!!
YanıtlaSilшеър қорга сизнинг назарингиз билан боқиб кўриш имконини берди. Ва бу ўта завқли эди. Бу кунгача қор мен учун шунчаки бир ҳодиса эди, эътибор қилмаганларим кўп экан. Раҳмат!!!
YanıtlaSilEsselamün âleykum, hürmetli öğretmenimiz!!!
YanıtlaSilAyıplılık zorundayım. Keşke Türkçeyi iyi öğrenseydim böyle hata yorum yazmazdım. Hafif sözü anlamını ben nefis diye düşünerek kullanmıştım yorumda. Bügün bildim. Aslı "zarif,güzel bir şiir " demek istedim.
Affedersiniz...
Affedersiniz...