15.09.2023

 


Соя

Бугун негадир соя ҳақида ўйладим. Дарахтнинг сояси, одамнинг сояси.

Янаям ичкарироқ кирсак сўзнинг сояси, тушнинг сояси, хаёлларнинг сояси.

Кўз билан чамалаш мумкин бўлган булутлар ҳам аслида соядир. Бироқ барча сояларни йўққа чиқарадиган азим соя, маҳобатли соя, сояларнинг дояси.

Соя ҳақида гапириш, аслида қуёш ҳақида ўйлаш дегани эканлигини англаганингда сояларга муҳаббатинг ортади. Сени қуёш тиғидан асрайди, ортингдан жимгина борлигингни таъкидлаб туради.

Булутларни яхши кўриб қоласан... Чунки сени соялардан озод қилади...

21.06.2015.