28.02.2015

Тўқсон икки бовли ўзбек...


ТЎҚСОН ИККИ БОВЛИ ЎЗБЕК...


"Ўзбеклар"ни ҳар ерда тўқсон икки бов ўзбек деб атайдилар. Бов — бу қабила , уруғ демакдир. Хўш, тўқсон икки бовнинг қанчасини биламиз ёки эшитганмиз? Сиз қайси уруғдансиз? Сиз мансуб бўлган уруғнинг тарихи ва бошқа уруғлар ичидаги эьтибори қандай эди? Қуйидаги манбадан бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин:
Бошқуртлар ичида шундай бов бор: "Ўн икки бовли бошқурт" дейдилар. Ўзбекларда 92 қабилавий бир "Насабнома" бор. "Насабнома"нинг XVI—XVII асрларда ёзилган нусхалари билан янги нусхалари орасида фарқ жуда оз. (Масалан, Охунд Қурбонали ва Хаников ҳамда Шайх Сулаймон нашрлари). Шубҳа йўқдирки, "Насабнома" ўзбекларнинг Олтин Ўрда замонидаги янги Манғит — Нўғой ва Қозоқлар айрилмасдан илгариги ҳаётига оиддир. Бу қабилалар шулардир: 
Минг, Юз, Қирқ, Унгажит, Дайман, Қипчоқ, Арғин, Бурлоқ, Буслоқ, Чемарчин, Бўзай, Қатай (Хитой), Жит, Жуют, Салжовут, Манғит, Қанғит, Оймавут, Улажи, Гулеген, Қишлиқ, Томо, Мечет, Кирдери, Рамадан, Жуйрат, Бўзажи, Уйсун, Татар, Тилов, Ширин, Ағир (Оғиран), Бузан, Бузақ, Барин (Баҳрин), Мўғул, Нукус, Жалойир, Сарой, Ўнғ, Қўнғирот, Олчин, Чичоқ, Қалмоқ, Ойрат,    Қорлуқ,    Тургавут, Қатағон, Килечи, Кенагас, Бўйрак, Қиёт, Қангғли, Ўзже бўлужи, Упулачи, Гулун, Боёвут, Ўтарчи, Арлот, Керайит, Ўнгғқут, Қачат, Меркат, Бурқут, Қуралаш, Қарлоп, Ўғлон, Кудей, Туркман, Дўрмон, Тобин, Мумун, Адай, Тўқсаба, Қирғиз, Уйружи, Жўрга, Баташ, Қўйсун, Сулдуз, Тумай, Кўрлавут, Жилкаш, Юғур, Ёбу (Еқабу), Мўйтан, Мажор, Қўжалиқ,   Чўран,   Чурчут.


Hiç yorum yok:

Yorum Gönder