25.02.2015

Сабоҳиддин Али




(25.02.1907-02.04.1948

Тоғлар

Бошим тоғ, сочларим қордир,
Телба шамолларим бордир.
Водийлар менга кўп тордир:
Менинг масканим тоғлардир.

Шаҳарлар менга бир тузоқ,
Одамлар суҳбати йироқ,
Узоқ туринг, мендан узоқ:
Менинг масканим тоғлардир.

Қалбимга ўхшар тошлари,
Бетиним сайрар қушлари,
Кўкларга яқиндир бошлари:
Менинг масканим тоғлардир.

Ёримни ётларга беринг,
Севгимни елларга беринг,
Дардингизни менга беринг:
Менинг масканим тоғлардир.

Бир кун қадрим билинса гар,
Исмим тилга олинса гар,
Манзилимни сўрашса гар:
Mенинг масканим тоғлардир.

/М.Юлдашев таржимаси

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder