24.02.2015

Янош Сентмартон




Замонавий можор шеъриятида ўзига хос услуби билан китобхонлар эътирофини қозонган ёш ва истеъдодли шоир Янош Сентмартон (Szentmártoni János) 1975 йилда Будапештда туғилди. 2000 йилдан бери Можористон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Бугунга қадар шоирнинг 8 китоби нашдан чиққан. 

Менинг шеъриятим

Кунлаб, ҳафтлаб, такрор ва такрор
тилсимли сўзларни қидираман...
топарман деб тинмай излайман,
ўзимни, ўзимни буткул унутиб...
Нима бўлди, нималар бўлди?
орзулар, туйғулар...
бари бир-бир учиб кетади
сукунат ва сўнгсизлик сари...
Тупроқ ва тошларни 
тишлаб кўраман
тишларим синади  
асабдан, асов жаҳлдан...
Яна ва яна кундалигимни
деворларга бир-бир ўяман...
бинолар қулайди,
деворлар қулар,
ёзувларда яширин туйғулар қулар,
бари, бари бирма-бир кетар,
юракда чуқур-чуқур излар қолдириб...

/М.Юлдашев таржимаси

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder