2.06.2019

"Ҳикомиёти ханда"дан ҳикматлар





“ҲИКОМИЁТИ ХАНДА”ДАН ҲИКМАТЛАР







Машғул бўлмоқ масъуд бўлмоқдир.


Олий руҳ ўзгага мухтож бўмаган руҳдир.


Дунё фидокорларникидир.


Нажиб эҳтирослар, нажиб қалблар учундир.


Ишлашга аҳд қилмоқ билан ишлаш орасида кўп фарқ бор.


Одамзод ҳақиқатлардан воз кеча олади аммо хаёлларидан асло.


Энг муҳим насиҳат шу: уламо олдида тилингни, аёллар даврасида кўзингни тий.


Тилингнинг ақлингдан олдинда юришига изн берма.



(“Hikemiyat-ı Hande”)
Маъруфжон Йўлдошев таржимаси