12.02.2015

Туш...


Китобнинг мен ўқиб бўлган саҳифалари кўз ўнгимда қанот чиқариб ҳаволанди, қув-қув...
Сарғайган қанотлардан эскирган сўзлар сузилди, дув-дув... 
Қанотлардан товушлар тўкилди, ҳув-ҳув... 
Саҳифалар ҳаволанди... 
Юксалди, юксалаверди... 
Узоқлашган сари катталашди, катталашаверди... 
Улар катталашаверди мен кичраявердим, майдалашавердим, ҳечлашавердим... 
Ҳеч эскирмаган саҳифалар 
Ҳеч эскирмаган юлдузларга юзланди...
Туш...

Уйғонсам тушимни онамга айтиб бераман... 
Уйғонсам онамдан узр сўрайман... 
Уйғонсам онамнинг китобини унга қандай қайтариш ҳақида ўйлайман... 
Уйғонсам онамнинг тушини ўзларига қайтариб бераман...

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder