24.02.2015

Су-чоршанба




Бугун Озарбайжон халқи Наврўзнинг тўрт чоршанбасидан биринчиси бўлган Сув-чоршанбани қутлайди. Бу чоршанба "Азал чоршанба", "Сувлар Наврўзи" деб ҳам аталади ва барча тадбирлар бир кун аввалидан бошланади. Сув-чоршанба маросимида ариқ ва оқарсув ҳавзалари тозаланади. Сув билан боғлиқ турли маросимлар амалга оширилади. Кўпчилик эрта тонгда сув бўйига чиқиб юз-қулларини ювиб, бир-бирларига сув сепишади ва дуолар қилишади. Болалар ариқдан сакраш ва бошқа турли ўйинларни ўйнашади. 
Халқ эътиқодига кўра эрта тонгда тоза сувдан сакраган киши йил бўйи касал бўлмайди. Қадимда туркий халқларда сув тангриси ҳисобланган Абан ва Яданинг шарафига қўшиқлар куйлаш урф бўлган экан. Озарбайжон халқ оғзаки ижодида ҳалигача сув культи ва эътиқоди билан боғлиқ қўшиқлар сақланган. Масалан:

Супрага сув тўкилиши ойдинликдир
Сув ичган одамни ғофил урмагай.
Сув ичган одамни илон ҳам чақмас.
Сассиз оққан сувдан эл сакрамагай.

Озарбайжон халқ мақолларида ҳам бу ҳолатни  кузатишимиз мумкин:

Сув бор жойда ҳаёт бор.
Сув эзгуликдир.
Сув нопокликни кетказолмайди.
Сувни ифлослантирганнинг жанозасида сув топилмас. 

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder