SƏLİM BABULLAOĞLU
САЛИМ БАБУЛЛАЎҒЛУ
Баъзан
саҳарларда япроқ шивирлар,
аҳён-аҳён
машиналар ғувури,
қоришганда
саслар, шовқинлар,
азон товушига
ўхшайди, ўғлим,
шуниси яхши...
Эҳтимол,
саслар, шовқинлар,
“Оллоҳ буюк!”
деяётгандир,
чунки ҳар бир
яратилмишда
унинг сассиз имзоси
бордир.
Мен кечалари
тез-тез уйғонаман,
яъни, аслида
сира ётмайман, ўғлим.
Айтайми,
тунлари қандай йиғларман,
Нега ҳўнграрману
йиғларман, ўғлим.
***
Сўзламоқ,
юракдан сўзламоқ,
шеъриятнинг исмидир
асли:
қофияларининг
йўқлиги
бунинг аён тасдиғи.
Ҳамма юракдан
сўзламайди-да,
асл масала
шундадир, зотан:
қофияларнинг
мавжудлиги-да,
буни
тасдиқлайди, хавотир шундан.
Шеър – бўшлиқни
тўлдирмоқ санъати
шундай демиш биров
қачондир.
Бўшлиқ – шеъриятнинг
салтанати,
шундай деди оз
аввал кимдир.
Озарбайжон тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder