20.01.2023

 


Дунё ёш туркий ёзувчилар уюшмасининг раиси, Озарбайжон замонавий шеъриятининг ёрқин вакилларидан бириистеъдодли шоир ИНТИҚОМ ЯШАР шеърларидан таржималар:

 

***

Мен кулолмасман, кула олмасман.

Булутлари беқарор осмон остида.

Ҳа, мен бир қадар бадбин одамман.

Аммо, аммо одамдайин одамман,

гуноҳ менда эмас.

Масалан, кеча севгилим расмига боқиб,

қалбим оғриди.

Севгилимни кўрмадим.

Чорраҳада фаррош аёлни кўрдим.

Суянган супургисидан кичик.

Дунёда ягона суянчи супурги эди.

***

 

Тасаллилар лаънатдек янграса бутун,

Англайсан, нафасинг деворни эрита олмас.

Қўллар қачондир мушт бўлиши мумкин...

Кўзларингиз юмилиб очилганида

қалин туман қоплар

оламни бутун.

Оқ қоғозлар ёзилади - ғижимланади, ёзилади - ғижимланади.

Сатр-сатр эриб кетади.

Эриб тўкилади.

Юракнинг чап ёнин ёқтирмас...

Беҳуда... беҳуда... беҳуда...

***

 

Чиқиб кетмоқ учун бир кўча топсам

Чиқиб кетмоқ учун бир кўча топсам

Чиқиб кетмоқ учун бир кимсасизлик,

Чиқиб кетмоқ учун бир орол топсам

Бўм-бўш бир орол!

На гиёҳ бўлсину на бир дона тош!

 

Чиқиб кетмоқ учун йўл топсам агар,

Чиқиб кетмоқ учун бирозгина куч.

Чиқиб кетмоқ учун энг узоқларга!

Кимсасиз, эгасиз биёбонларга!

На бир изим қолса, на ортга боқсам.

 

Чиқиб кетмоқ учун қарор қилсам гар,

Чиқиб кетмоқ учун шайласам ўзни.

Чиқиб кетмоқ учун келсам дунёга.

Қўлларим бағримда титраса агар!

Ҳар нени унутсам кўҳна дунёда!

Ҳар нени янгидан бошлашим мумкин!

***

 

Заминнинг ватан томони

Заминнинг ватан бўлган томони,

камқонликдан қийналади ҳар доим.

Авлодлар шунинг учун қон бергайлар тупроққа,

охирги сўзигача...

Барча қон гуруҳлари ерга бирдек мос тушар.

Ватаннинг устини ёпиш эса,

булутга тушади, дарахтга тушади, баргга тушади ...

Йўқса...

М.Йўлдошев


Hiç yorum yok:

Yorum Gönder