5.04.2023

 


СИНЧИЛИК

Бир куни Франциянинг энг кекса академик театри “Комеди Франсез”да ўрта асрларга оид бир асар саҳналаштирилаётган экан. Таниқли актёр Жан-Сюлли Муне (1841-1916) бош ролни ижро этмоқда ва матнга биноан қадимий бир Инжил китобига қўлини қўйиб қасам ичиши керак. Репетиция бўлгани учун Инжил ўрнига телефон рақамлари ёзилган блокнот қўйилганлигини  кўрган Жан-Сюлли Муне режиссёрга қараб: “Матнда қадимий Инжил дейилган-ку! - деб бақирибди, - Менга дарҳол эски Инжил китобидан топиб беринг!

Театр раҳбари Жюль Кларети (1840-1913) ўз кутубхонасидаги эски Инжил китобини келтириб, ғолибона кайфиятда: “Марҳамат, жаноб, XV аср қўлёзмаси, ноёб Инжил нусхаси!” - дебди.

“XV аср, дейсизми? -  яна бақирибди Муне. - Ундай бўлса ўша даврда янги бўлади-ку!

Менимча, Жан-Сюлли Муне тамоман ҳақли эди. Актёрнинг бундай синчилигини шунчаки бир эркалик ёки инжиқлик деб ўйламаслик керак. Профессионализм ҳар қандай ишда, ҳар қандай ҳолатда ана шундай аниқликни талаб қилади.

М.Йўлдошев
05.04.2023

 

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder