4.04.2023

 


Ижод ва ижодкор ҳақида...

Яхши ижодкор кузатувчан бўлади: атрофидаги энг оддий, энг майда нарсаларда ҳам ажойиб нарсаларни топа олади. У фавқулодда чиройли манзара, ноёб ёки қимматбаҳо буюм бўлиши шарт эмас. Ниманидир топиши учун қаерларгадир кетиши ҳам керак эмас. Улар доим унинг атрофида бўлади. Таниш нарсалар, оддий буюмлар унинг эътиборини тортади. Энг кичик тасодифларга алоҳида қизиқиб қарайди. Шохидан узилиб тушаётган барг ҳам унинг ҳайратига сабаб бўлиши мумкин, узилолмай кечикаётган япроқ ҳам. Ҳамма гулнинг тиконига ажабланса, ижодкор Мавлоно Румий мисоли тиканлар ичида гул унганига ҳайратланади. Сукутида ибрат, назарида ҳикмат бўлади. Ўз дарди орқали ўзгалар дардини идрок қилади. Тасодифларни кузатади  ва илҳом олади. Баъзан бир расм, баъзан бир сўз, бир ҳолат ижодкорни мушоҳадага чорлайди, кутилмаган саволларга рўбарў қилади. Буларнинг жавобини тафаккурнинг ўзи билангина, тахайюлнинг иштирокисиз топиши маҳол. Зеро, ижод эркин фикр ва озод хаёл маҳсулидир.

М.Йўлдошев

04.04.2023

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder