3.04.2023

 


Болалик хотиралари...

Болалик хотиралари – уйғонганингиздан кейин ҳам сиз билан қоладиган туш, деб бежиз айтилмайди.

Ҳар кимнинг ҳам болалик хотираларида яшаб ўтилган аммо вақтида тўлиқ идрок қилинмаган сеҳрли мавжудотларга макон манзиллар, алдам-қалдамлардан йироқ дўстликлар ва эртакларга ошуфта нигоҳлар бўлади.

Болалик тонгларининг этни жунжиктирувчи ҳавоси аллақандай юмшоқ-ёқимли, гул-чечаклари хушбўй-бетакрор бўлади.

Вақтнинг мўллигини айтмайсизми...

Тонгдан тунгача жуда кўп ишларни бемалол сиғдириш мумкин...

 “Вақт етмайди”  деган тушунчанинг ўзи йўқ, аксинча, “вақт ўтмайди сира”.

Тезроқ катта бўлгингиз келади. Ўзингиздан катталарга хавас билан қарайсиз. Назарингизда улар сиздан кўра омадли, сиздан кўра бахтиёр: орзулари пешидан қанот боғлаб учиб кетаётгандек гўё...

Болалик хотиралари беҳад гўзал ва бебаҳо хазинадир.

Саёҳат қилиб зерикмайдиган тарих, эслаганда қалб энтикадиган диёрдир – болалик хотиралари.

 М.Йўлдошев
03.04.2023

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder