25.04.2023

 


ХОЖА АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ ҲИКМАТЛАРИ

Раббим, агар бир мартагина қулим десанг, қувончим Аршдан ўтгайдир...

Кўп узр сўраш - мурувватсизлик, узрни қабул қилмаслик эса футувватсизликдир.

“Кечирилишни истасанг, кечиришни ўрган!”

Қидираётганлар қилуқол, топганлар сассизу лол.

Дўст бўлгину юк бўлма, гул бўлгину ниш бўлма.”

Умрни жаҳолат билан тугатма, ўрган ва ўргат.”

“Ҳар денгизнинг соҳили, ҳар куннинг якуни бор. Ортидан кеча келмайдиган кун - Охират кунидир. Соҳилсиз денгиз - Аллоҳ таолонинг марҳамат денгизидир.”

“Тунлари Аллоҳ таоло ишқида йиғлаган кўзга олов кор қилмагай. ”

“Илм кўп такрор ва тафаккурдан ҳосил бўлгай.”

“Инсон илми ила шараф топгай.”

“Илмсиз инсон жаҳолат ичида қолгай, муҳаббат қадаҳидан бенасиб бўлгай, валийлик либосини кия олмагай. Аллоҳ таоло жоҳилларни ҳаргиз ўзига дўст тутмагай.”

“Шукр – неъматни билмоқнинг номидир. Шукр билгувчини неъмат соҳибига элтади.”

                                                                                       М.Йўлдошев таржимаси

1 yorum: