эҳтимол
мендан
сендан
биздан
ҳаммадан кўра
дарахтлар соғингандир баҳорни
шохларда бир ажиб ҳаяжон
ирмоқдай шошгандир танда жон
куртаклар ранг олиб қуёшдан
хушхабар кутгандир қушлардан
эҳтимол
мендан
сендан
биздан
ҳаммадан кўра
тупроқ соғингандир баҳорни
майсалар ям-яшил хаёллар
туш каби оловранг лолалар
уруғлар куч олиб тупроқдан
хушхабар кутгандир самодан
эҳтимол
мендан
сендан
биздан
ҳаммадан кўра
онам соғингандир баҳорни
нигоҳлари қушга айланиб
дуога айланиб нурга айланиб
куртакларга хушхабар йўллаб
баҳорни кутгандир интиқиб...
28.02.2025
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder