5.08.2021

ГИА ПАЧХАТАШВИЛИ

 


ГИА ПАЧХАТАШВИЛИ

Озарбайжонда туғилиб ўсган грузин шоир ва таржимон Гиа Ревазович Пачхаташвили (тахаллуси: Гиви) 1961 йил 29 январда таваллуд топган.  Озарбайжон журналистлар уюшмаси, Озарбайжон, Грузия ва Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. 2006 йилда Самад Вурғун олтин медали билан тақдирланган.

 

ШАКИ ШАҲИДИНИНГ ТИЛИДАН

 

Эҳтиёт қил онажон,

Мен берган телефонни.

Қўнғироқ қилмасам гар,

Сақла, ёдгор бил уни.

 

Кетурман ёғийларни,

Ваҳимага солгани.

30 йилдир инграган,

Қорабоғни олгани. 

 

Ракета, ўқ, бўмбалар,

Асло қўрқитмас бизни.

Ит қувгандек қувамиз,

Она юртдан душманни.

 

Сўз бердим кетаётиб,

Қорабоғни олгани.

Жоним фидо сенга деб,

Кетдим шаҳид бўлгани.

 

Ғалабага шай эдик,

Чоғ эди димоғимиз.

Озод нафас олгани

Яқинди имконимиз.

 

Вақт топардик амаллаб,

Орзу-хаёл қургани.

Тайёр эдик эрталаб,

Қорабоғни олгани.

 

Ўкирган арслон каби,

Баҳайбат дев мисоли,

Дунёни титратганди,

Озарбайжон аскари.

 

Ўз қонига бўғилур,

Энди у афви эълон

Янги муждалар олур,

Жаброил, Ағдам, Зангилон.

 

Туманлар олингунча,

Қонимиз тинмас, жўшар.

Кетма-кет байроқланур

Лочин, Шуша, Калбажар.

 

Энди етибди она,

Менга шаҳидлик они.

Қорабоғ тупроғига

Қоришгай Шаки қони.

 

Йиғлама, севин, она,

Оқизма кўз ёшингни.

Ахир ўзим кетдим-ку,

Қорабоғни олгани.

 

Руҳим энди кўкларда,

Тупроққа кетган тандир.

Сенинг-ла ғурурланган,

Бутун Озарбайжондир.

 

Мендан хавотир олма,

Жойим роҳат, куюнма.

Қорабоғда ёпиндим,

Кўтарган байроғимга.

 

14.12.2020

Гиа Пачхаташвили рафиқаси билан


Hiç yorum yok:

Yorum Gönder