13.12.2025

 

ЭТМА...

Жалолиддин Румий


Эшитдимки, бизни ташлаб кетгали азм этибсан, этма!

Ўзга бир дил, ўзга бир дўстга майл этибсан, этма!


Сен ёт эллар оламида не изларсан, айт, эй бегона,

Қайси хастадилни қийнагали қасд этарсан, этма!


Ажратмагин бизни биздан, кетма ул элларга, ёбонга,

Бошқаларга боқма, назар этгали майл этибсан, этма!


Эй ой, кўҳна фалак харобу паришон бўлмиш сен учун

Бизни нечун бундоқ харобу паришон этарсан, этма!


Эй мақоми ломаконим, бор ила йўқлик ароси сен учун 

Сен маконни, бору будни тарк этармишсан, этма!


Сен кетсанг гар ой на қилғай, кул бўлур ғамдан тайин,

Ойни ҳам харобу забун этгали майл этибсан, этма!


Лабларда нам қолгайми-ки, сен қуриб битсанг агар, 

Чашми гирён айламоққа қасд этибсан, этма!


Ошиқларга тоқатинг йўқ, сабру мажолинг етмаса, 

Ишққа нечун бунча ҳайрат сарф этибсан, этма!


Эй, жаннату жаҳаннамни илкида тутган ихтиёр,

Жаннатни дўзах этгали жаҳд этибсан, этма!


Шакар ичра заҳар бўлса, бизга этмас асар ҳаргиз

Ул заҳарни шаккар ила жуфт этибсан, этма!


Масти дил этма мани, ҳузурим қолмагай зарра,

Ҳузуримни бузиб, вайрону маҳв этарсан, этма!


Гуноҳга ботмиш кўзларим ҳуснинга толибу шайдо,

Ишққа талабгорга нечун, озор этарсан, этма!


Исён эт, эй дил, сўз айтар замон эмас ҳаргиз,

Ишққа сурур мақбул эмас, машқ этарсан, этма!


13.12.2025 

Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder