Завқ ила ғам
тилдамидир, тоғдами ё тандамидир?
Нашъу намо
булбулдами, гулда ё гулшандамидир?
Сармоя манга
ҳайратмидир, қўрқувми ё умидмидир?
Билолмадим ул
нимадир, йиғими ё хандамидир?
Муҳаббат базмида
бўлди ниҳон хотами дил,
Сочларинг ичрамидир,
сендами ё мендамидир?
Атиргул очилиб ёр
бўйнига бўлди туммор.
Булбул бехабар ё
ноласи шевангдамидир?
Ул тавозеданмидир
ёр мумтози жаҳон саналмиш
Гул шохи ҳам онинг
учун бошини хам этмишмидир?
Дуру маржон топилур
дарёда ё уммондамидир?
Аммо улар боқий
эмас сотгали арзандамидир?
Хоҳу нохоҳ ҳар
ғазалинг дўстга зар ё тилломидир?
Набийга ҳам ҳар
ғазалинг шундайин хуш ашёмидир?
Туркчадан
М.Йўлдошев таржимаси
18.12.2025

Güzelmiş
YanıtlaSil