18.12.2025

 



Завқ ила ғам тилдамидир, тоғдами ё тандамидир?

Нашъу намо булбулдами, гулда ё гулшандамидир?

 

Сармоя манга ҳайратмидир, қўрқувми ё умидмидир?

Билолмадим ул нимадир, йиғими ё хандамидир?

 

Муҳаббат базмида бўлди ниҳон хотами дил,

Сочларинг ичрамидир, сендами ё мендамидир?

 

Атиргул очилиб ёр бўйнига бўлди туммор.

Булбул бехабар ё ноласи шевангдамидир?

 

Ул тавозеданмидир ёр мумтози жаҳон саналмиш

Гул шохи ҳам онинг учун бошини хам этмишмидир?

 

Дуру маржон топилур дарёда ё уммондамидир?

Аммо улар боқий эмас сотгали арзандамидир?

 

Хоҳу нохоҳ ҳар ғазалинг дўстга зар ё тилломидир?

Набийга ҳам ҳар ғазалинг шундайин хуш ашёмидир?

 

Туркчадан М.Йўлдошев таржимаси
18.12.2025

1 yorum: