Дунё ажиб бир жойдир...
Бу кўҳна даҳр аро макру маломат бор, аён, аммо,
Кўнгиллар истаган соф бир саодат йўқ, амон, аммо.
Югурдинг молу дунё
деб, кафандин ўзга не топдинг?
Бу бозор ичра нафс бисёр,
хижолат йўқ, амон, аммо.
Адолат истасанг, аввал ўзингни тартиб эт, банда,
Тилинг зикрда-ю, дилда диёнат йўқ, амон, аммо.
Шошил, умринг оқар сувдек, ғанимат бил бу дамларни,
Уйғон хоби ғафлатдин, надомат йўқ, амон, аммо.
Аё Маъруф, бу не савдо, жаҳаннам ўтини олдинг,
Бу қандайин тижоратдир, ғанимат йўқ, амон, аммо.
***
Бу вайрон даҳр аро
зулму хиёнат бор, адолат йўқ,
Киборлар маст, авом
ҳоли залолат бор, надомат йўқ.
Ғариб нон излаган
юртда, ким ўз нафсига қул бўлмиш,
Саройлар ичра ёлғон
сўз, ривоят бор, дироят йўқ.
Тириклик дардида эл
на қилсин, титрагай жонлар,
Ажаб, бу кўр бозор
ичра тижорат бор, ҳаловат йўқ.
Қалам хор, илму
ирфон кам, жаҳолат тахти баланддир,
Мазахбоз тўрида,
аҳли фаросат бор, мақомат йўқ.
Мунофиқ бош бўлса
агар, ҳақиқат дор остидадир,
Бугун виждон
сотилмишдир, тиловат бор, ибодат йўқ.
Вафо аҳли ғариб
ўтди, садоқатдан нишон йўқдир,
Дили вайроналар
ичра алам бордир, шикоят йўқ.
Нечук жимсан, аё Маъруф, маҳшар яқин, сўзинг сўйла,
Бугун дилларда
адоват, ғаразлар бор, ҳидоят йўқ.
***
Лабим Замзамга
тегди, лек юрак ёнди, қаноат бер,
Қиёмат чанқасам
маҳшар, Раббим ўзинг қаноат бер.
Кўзимдан ёш оқар Каъбанг пойида, титрагай жисмим,
Бу чанқоқ қонгайми,
ё Рабб қиёматда қаноат бер.
Ҳама мағфират
истайди, кима давлат, кима манфаат,
Менинг оч нафсимга
маҳшар куни тўқлик-қаноат бер.
Беҳиштинг
кавсаридан қултумталаб қулингдирман
Муҳтож этма
бировларга, Ўзинг шунда қаноат бер.
Нечук бағринг
аламли, Маъруфим, Замзам булоғида,
Умидинг узма
Раҳмондан ва руҳингга қаноат бер.
***
Ғам тўла бу
қалбимни ғамдин этар озод ишқ,
Ҳар хароб бўлган
кўнгилни айлагай обод ишқ.
Кечдим ўткинчи
дунёю хою ҳавас, саробдан,
Чин саодат масканин
топмоққадир имкон ишқ.
Тилда сохта
дўстлиги, дилда макру зулмати,
Бу авомнинг макрини
айлар буткул барбод ишқ.
Кўз ёшим Замзам
каби оққан муқаддас хок аро,
Осий банда қалбига
бўлди азал бунёд ишқ.
Кет, эй Маъруф, хилват
изла ёт диёрлардан мудом,
Кимки Ҳақни топса агар,
айлар уни дилшод ишқ.
МЮ.18.07.2026

Hiç yorum yok:
Yorum Gönder