МАЪНАВИЙ
ВАТАН
Тил шундай бир
ватандирки, у бой берилса,
на миллат қолади, на давлат.
Умар Сайфиддин
Ҳаммамизга маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда янгича руҳда, алоҳида байрам сифатида кенг нишонланаётган қутлуғ сананинг алоҳида файзи ва шукуҳи бор.
Она тили - бу халқнинг
мавжудлигининг асосий кўрсаткичи, энг катта миллий ва маънавий бойликдир.
Миллий тил асрлар давомида ҳар бир халқ ва миллатнинг
ўзига хослиги, тарихий ўтмиши ва маданияти, бой луғати, эътиқод ва анъаналари,
ахлоқий хатти-ҳаракатлари ва дунёқарашини ўзида мужассам этган бебаҳо миллий
бойлик саналади.
Халқнинг халқ, миллатнинг миллат сифатида
бирлаштирадиган муҳим омиллардан бири бу – она тилидир.
Ҳар бир миллатнинг тили унинг сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаёти билан чамбарчас
боғлиқдир.
Бугунги кунда ўзбек тили ғоят теран фикрларни жуда
аниқ ва равшан рангларда ифода этиш қобилиятига эга тиллардан биридир.
Бир миллат ўз фикрлари ва
ҳиссиётларининг теранлигини тўлиқ ифода эта олиши учун, у бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиши
керак.
Ўзбек тилининг ҳозирги ривожланиш даражаси ўзбек
халқининг дунёдаги энг қадимги халқлардан бири эканлигини кўрсатади. Тилимизнинг
тарихи буюк маданиятларни барпо қилган халқ тарихи қадар қадимийдир.
Ҳозирги кунда миллионлаб ўзбеклар учун маданий
тараққиёт воситаси бўлган бу тил нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа
мамлакатларда истиқомат қилувчи миллатдошларимиз учун ҳам муштарак воситадир.
Ўзбек тилининг лаҳжа ва шевалари шунчалик ранг-баранг
бўлишининг асосий сабаби, бу улкан Туркистонда тарқалган туркий халқларнинг
деярли барча тил хусусиятларини ўзида акс эттириши билан белгиланади.
Она тилимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак
минбарида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб, тинчлик, дўстлик
ва ҳамкорлик воситасига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Вазирлар Маҳкамаси таркибида Давлат тилини
ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси самарали
фаолият кўрсатиб, ғоят муҳим бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб келмоқда.
М.Йўлдошев
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder