13.08.2020

Кўнул Ариф

 

Könül Arif

Йўллар кечирмайди кечикканларни...

 

Унутаман

 

Унутаман шеърларимни,

Унутаман...

Унутаман,

Кўр қудуққа ташланган,

Арқони узик челакдайин

Унутаман шеърларимни.

Бирин-кетин, секин-секин,

Унутаман...

 

Кечикма!

 

Яширасан кўзларинг намли гиламдек,

Яширасан изларим унутган йўлдан.

Ютиб кўз ёшингни аччиқ малҳамдек,

Қийналар руҳ озорларингдан.

Ёлғон сўздир: “Эркаклар йиғламас,

Йиғламас асло!”

Қайтинг уйингизга, янгидан бошланг,

Қайтинг, у йўлларга қайтмагайман мен

Қанча ойлар ўтди, қаранг, фаслимиз ўтди

Йўллар кечирмайди кечикканларни...

 

Кўрлик

Қай йўсин қарасанг, қараб боқ,

Уй ўша ҳолича жойида.

Тандаги виждон ҳам ўшандоқ

Оллоҳ жойлаб қўйган жойида

Келсанг гар...

Oh no! I’m not religious, baby!

Озарбайжон тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder