22.06.2026

 



Йўл

Йўл тугади, сафар бошланди...

саждадан бош кўтардим:

дунё ўзгарди
хаёллар
орзулар  

тушлар ўзгарди

мен эмас...

қандай юрай энди

қандайин яшай

меники бўлмаган дунёда...

йўл йироқ

манзиллар бадали

илк қадам

бироқ

барча қадамларим

олдинда...

йўл яқин

хаёллар
орзулар

рўёлар

олдинда

мен эмас...

 M.Y.
2026

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder