Метин Олтиўқ
(14 март 1940, Бергама, Измир - 9 июнь 1993, Aнқара)
Машҳур турк шоири ва ёзувчиси Метин Олтиўқнинг ўзига хос назмий дунёси бор. Мен унинг шеърларини кўп ўқидим. Ҳузур билан ўқидим. Шоирдан миннатдор бўлиб ўқидим. Унинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилишни орзулаб ўқидим. Таржима қилсам эди, дея-дея ўқидим. Сизга илингим келиб ўқидим. Бироқ таржима қилолмадим. Ишонинг бунга тайёр эмас эканман. Бугун унинг туғилган куни. Уни эслаб-ёдлаб ўқидим. Эркин Воҳидовнинг "Камтарлик" шеърига ўхшаган бир шеърини ва (таржимаси осонлиги учун) яна бир шеърини саҳифага қўйдим. Келгусида унинг чуқур фалсафий шеърларини албатта ўгираман. Ишонинг унинг шеърлари сизга ҳам манзур бўлади. Бугунчалик эса қуйидаги икки шеъри ва унинг "Тушларим" деб номланган шеърига басталанган муҳташам қўшиқ билан шоирни ёд олайлик.
НЕГАнегадоимбўшбирпиёлагаэринмасданэгиладичойнак?ОВОЗИНГНИ МАЙИН ЎРСўзла, тинмасдан сўзлаОвозингни майин ўрСевгинг ила яшнасинМаънолари бирма-бир.Қара, сўзларни кўргинНавбат кутишар, тайинСўзла, тинмасдан сўзлаИшқ ва ҳаёт яшнасинТишларинг инжусидан.Исмим кутар, унутмаМен билан бирга кутарОвозингга мунтазир.
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder