6.03.2015

Табула раса


ТАБУЛА РАСА


Бўш лавҳа,
бўм-бўш қоғоз, қалам урилмаган оппоқ саҳифа...
Инсон туғилганида оппоқ қоғоздай, бўм-бўш саҳифадай дунёга келармиш...
Секин-аста тажриба қозониб ҳаёт учун керакли билимларни ўзлаштириб борар экан.
Шахс сифатида камол топар, бўм-бўш саҳифани иқтидорига кўра тўлдириб бўяб-бежаб бораверар экан.
Табиийки, бу бир фалсафий оқим (эмприционизм) тарафдорларининг фикри.
Бунинг аксини иддао қиладиганлар ҳам бор, албатта.
Инсон туғилмасидан олдин зарурий билимларнинг минимумига эга бўлади.
Буни мунтазам таъкидловчилар ҳам алоҳида бир оқимни (рационализм) ташкил қилади.
Уларга кўра, инсон умри давомида аввалдан ато қилинган "минимум"ни мукаммаллаштириб боради.
Яъни лавҳа, оқ қоғоз бўм-бўш эмас, аксинча, "кўринмас қалам" билан ҳаётнинг баланд-пасти чизиб қўйилган...
Ниманидир ўрганиш тажриба қозониш эмас, балки моҳиятдаги яширин мавжудликни хотирлаш холос...
Бўш лавҳа,
бўм-бўш қоғоз, қалам урилмаган оппоқ саҳифа...
Табула раса...
Расо табула...

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder