2.03.2015

Яшар Камол



Адирдаги анор дарахти
Муқаддас дарахт дейишарди, Чуқуровада. Шу жойдан то денгиз соҳилига қадар икки томон ҳам анорзор эди. Баҳору ёзда бу дарахтлар қипқизил гулларга бурканарди. То Аёс қишлоғигагача яшил ва қизил рангларга кўмиларди ён атроф, денгиздай чайқаларди анорзор... Ўша бепоёндек кўринадиган анорзордан асар ҳам қолмади энди. Барча дарахтларни қўпоришди. Энди на анорзор қолди, на эманзор, на-да арчазор... Йўқ, дарахт қолмади биронта-ям, Чуқуровада. Муқаддас нарсанинг ўзи қолмади-ку, анор дарахти қолармиди... Зеро, муқаддас анор дарахти ҳам йўқ эди, аслида... Нимаики яхши бўлса, нимаики чиройли бўлса, инсоний бўлса ҳаммаси бу ерлардан бошини олиб узоқларга кетиб бўлди. Агар ҳақиқатан ҳам айтганларидек муқаддас анор дарахти бўлганида эди, аллақачон тарк этган бўларди бу қишлоқни. Узоқларга, бутунлай бошқа дунёларга кетган бўларди. Айтганлари бари ёлғон, муқаддас анор дарахти йўқ... Бўлганида ҳам ҳамманинг дардига шифо бўлолмас эди. Сизнинг дардингизга дармон бўлолмас эди...
Яшар Камол ўзи орзу қилган муқаддас анорзор томон кетди... Охирати обод бўлсин...   

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder