6.03.2015

Юнус Эмро



КЕЛ, КЎР МЕНИ ИШҚ НАЙЛАДИ...

Мен юраман ёна-ёна
Ишқ бўяди мени қона
На оқилман, на девона
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Гоҳ эсарман еллар каби
Гоҳ тўзарман йўллар каби
Гоҳ оқарман селлар каби
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Оқар сувлардек тошаман
Юрак-бағримни доғлайман
Шайҳим, он баон йиғлайман
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Ё қўлим тутиб турғаз мени
Ё васлига етказ мени
Кўп йиғлатдинг, кулдир мени
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Мен кезарман эл-юрт кезиб
Шайҳим дерман ўздан кечиб
Ғурбатда ҳолим ким билур
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Мажнун мисоли кезарман
Ул ёрни тушда кўрарман
Уйғониб ғамга тўларман
Кел, кўр мени ишқ найлади?

Мискин Юнус, бечораман
Бошдан оёқ ғамбодаман
Дўст элида овораман
Кел, кўр мени ишқ найлади?
Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder