1.03.2015

Яшар Камол



ЯШАР КАМОЛ

(1923-28.02.2015)

Бугун турк адабиётининг забардаст ёзувчиси, шоир ва драматурги Яшар Камол (Yaşar Kemal) 92 ёшида вафот этди. Адиб 1923 йилда туғилган. Унинг "Инже Мемед" номли романи турк адабиётининг энг сара асарларидан бири ҳисобланади. Яшар Камол ўзидан ўнлаб роман ва ҳикояларни мерос қолдирди. У миллионлаб мухлислари қалбида абадий яшайди. Қуйида унинг бир шеърини ҳукмингизга ҳавола қиляпман.   
Руҳи шод, охирати обод бўлсин...


Бир булут йиғлайди...
Сиқиламан...
Адо бўлмас дардлар
тўла юрагимла
Қуёшни кутаман,
маҳзун-мағрур тепаларда...
Йиллар ғамин ортиб елкаларимга
Йўл оламан...
ёлғиз сокин саҳроларга...
Атрофимда қайнар одам,
талотум,
Улар турфа қир гулидай рангин,
гавжум...
Аммо қийнар мени ёлғизлик мудом,
Атрофимда шунча одам бўлса ҳам...
Ҳеч кимса йўқдай,
кимсасиздай бу олам.
Истардим,
ёнимда бўлгин ёр
Қуёш бўл, тоблагин мени...
Совуқдан титраган қалбимни илит...
Олов бўлиб ёндир, борлиғим исит...
Иста жоним берай, қурбонинг бўлай.
Қалбимда ғалаён:
бажо қилолмадим юрак амрини...
Дардларим қалбимни эзар тинмайин.
Узоқларда,
Қонталаш шафақларда,
Бир булут йиғларди...
Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

Тавсия: Яшар Камол ҳақида фильм: Болалик. 1992. (ББС) 

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder