8.03.2015

8 мартнинг қисқа ва маҳзун тарихи


Аввало, азиз опа-сингиллар байрамингиз муборак бўлсин!
Қизиқиб кўрганмисиз, 8 мартни қачондан бери байрам сифатида нишонлаймиз?  
8 март Халқаро хотин-қизлар куни сифатида БМТ томонидан эътироф қилинган кунлардан биридир. Алоҳида кун сифатида нишонлашдан мақсад эса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги муваффақиятини қутлаш, ташвиқ қилишдан иборат бўлган.
1857 йилнинг 8 мартида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 40.000 текстил ишчиси шарт-шароитларни яхшилаш талаби билан иш ташлаган эди. Манбаларда полиция ва ишчилар ўртасида чиққан тартибсизликларда 129 аёл ҳалок бўлгани қайд қилинади. 
1910 йил 26-27 август кунлари Копенгагенда бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар конференциясида машҳур немис социалисти Клара Цеткин 1857 йилда ҳалок бўлганларни хотирлаш мақсадида алоҳида бир кунни тайинлаш таклифи билан чиққан эди. Бу таклиф бир овоздан қабул қилинган, аммо кун аниқ белгиланмагани учун баҳорнинг илк ойида нишонлаш урф бўлган. 1921 йил Москвада бўлиб ўтган 3-Халқаро аёллар конференциясида 8 мартни "Дунё меҳнаткаш аёллар куни" сифатида нишонлаш таклиф қилинади. Урушлар туфайли бу кунга эътибор берилмайди. Аммо 1960-йилларнинг охирида АҚШда бу кун нишонлана бошлагандан сўнг БМТ 1977 йилнинг 16 декабрида 8 мартни "Халқаро хотин-қизлар куни" сифатида эътироф қилади.
Шундан буён бу тарихий сана кенг нишонланиб келинади. 
Байрамингиз билан...    

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder