ҚАДИМ ҚУДУҚ
Ҳаётда ҳаммамизнинг ҳам ҳеч кимга айтолмайдиган бир сиримиз бор.Ва албатта эски қудуғимиз ҳам...Ва ҳаммамиз ҳам бир кун сартарошмизқудуққа "тошини" ташлаган...Аммо қамиш йўқ,чўпон йўқ,Искандар йўқ...Қудуқда қачон қамиш ўсади-ю, қачон бир чўпон уни топиб най қилади?Қамишдан най чаладиган чўпон топилса, уни англайдиган Искандар бормикан дунёда...Сир..Қудуқ...Тушмиди ўнгмиди...Мен қадим бир қудуқ эдим...Тошдан бир-бир ўриб чиқилган...Ҳар тошига бир сир,бир гуноҳ,бир савоб ўйилган...Қудуқ эдим:Ҳар унган қамишни қуритибэзибунишига имкон бермаган...Сирни бошдан-охир гуноҳ билган,Гуноҳларни бошдан-охир сир деб билган...Айтилмаслиги керак деб билган:яхшини, ёмонни, тўғрини, эгрини,дардни, ҳасратни, орзуни, армонниТош қобирғалари остида минг йиллар асраган.Қиёмат қойимнинг калитини қўйнида сақлаган.Қудуқ...Қадим қудуқ...Азим қудуқ......
ЭСКИ ҚУДУҚ
Абдулла Орипов
Ҳамма биладиган ривоят булдир:Эмиш Искандарнинг бор экан шохи.Уни яширолмай сартарош қурғурҚудуққа айтибди, шулдир гуноҳи.Яшаб келмоқдаман ўзимга кўра,Ўтган-кетган сирдан кўнглим эрур тўқ.Лекин недир менга етишмас сира,Балки етишмайди у эски қудуқ.
Hiç yorum yok:
Yorum Gönder