14.03.2015

Бир қояда икки каклик


БИР ҚОЯДА ИККИ КАКЛИК

Бир қўшиқ ҳикояси...
Ҳар қўшиқнинг бир ҳикояси бўлади. Ҳудди ҳар кишининг ҳикояси бўлганидек. "Бир қояда икки каклик сайрайди" қўшиғининг ҳам ўз ҳикояси бор. Бу қўшиқ манбаларда Туркиянинг Баликесир вилоятига қарашли Адрамит туманининг Гура қишлоғида яшаган қаҳвачи Маҳмат Шавкат афандининг хотини Шуҳрат хоним томонидан ўғлига атаб ёзилган, дейилади. Шуҳрат хоним ўз даврининг зодагонларидан ҳисобланар экан. Зайтун тўплаган ишчиларни кузатиш учун тепаликларга чиққанда ҳам товондор, нақшинкор туфлиларда, гулдор шоҳи рўмоллар ўраб, кўз қамаштирадиган алвон матолардан тикилган кўйлаклар кийиб чиқар экан. Ниҳоятда чиройли ва қадди қомати билан қишлоқ аёлларидан ажралиб турар экан. Унинг Закариё исмли бир ўғли бўлиб, Анвар пошо билан бирга Сариқамиш ҳаракатига қўшилибди. Закариё Сариқамишда қорли қоядан қулаб ҳалок бўлибди. Бу қора хабар Шуҳрат хонимга қояда какликларни кузатиб турган пайтда етиб келибди. Какликлар сайраб турганда бағри ёнган она бу қўшиқни айтиб йиғлабди. Ўша кундан бери бу қўшиқ фарзандидан жудо бўлган оналарнинг фарёди сифатида ижро этилади. Айни пайтда бу қўшиқ Сариқамиш фожиаси сифатида тарих саҳифаларига кирган воқеалар силсиласида қурбон бўлган ватан ўғлонларига атаб ҳам куйланади.  
Бир қояда икки каклик сайрайди,
Сайрама каклик дардим менга етади.
(Омон, омон етади)
 Онасига қора хабар кетади. 
Рўмоли гулдор, ковушлари нақшинкор,
(Ёр манимдур омон, ёр манимдур.)
Тунлар узун, ёр қошима кел бугун,
(Омон, омон кел бугун.)
Икки каклик даралардан сув ичар,
Дардли каклик дардсизларга дард очар.
(Омон, омон дард очар)
Буни қора савдо дерлар тез ўтар.
Рўмоли гулдор, ковушлари нақшинкор,
(Ёр манимдур омон, ёр манимдур.)
Тунлар узун, ёр қошима кел бугун,
(Омон, омон кел бугун.)
Бир қояда икки каклик ўтирар,
Ёлғизнинг пичоғи қинида занглар.
Кун келар, телба кўнгил ҳам ўнгланар,
(Ўнгланар, омон, омон ўнгланар.)
Рўмоли гулдор, ковушлари нақшинкор,
(Ёр манимдур омон, ёр манимдур.)
Тунлар узун, ёр қошима кел бугун,
(Омон, омон кел бугун.)

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder