2.03.2015

Маҳтумқули


Маҳтумқули


Атоқли туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули Фироғий (1733-1791) Маҳтумқулининг отаси Давлатмамат Озодий (1700—1760) ҳам даврининг машҳур шоирларидан бири бўлган. Маҳтумқули бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Кейин қишлоғидаги мактабида, Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Шоир дастлаб Қизилоёқ қишлоғидаги Идрисбобо мадрасасида, кейинчалик Бухоронинг Кўкалдош, Хиванинг Шерғозий мадрасаларида таҳсил олган. Низомий, Фирдавсий, Фузулий, Навоий сингари машҳур шоирлар ижодидан баҳраманд бўлган. Заргарлик билан шуғулланган.

УЙҒОН ДЕДИЛАР

Ётган эдим ғамда, келди эранлар,
"Қани, тур ўрнингдан, уйғон!" дедилар.
Кўзим очиб кўрдим жумла жаҳонни,
"Мана шудир, Шоҳи Мардон!" дедилар.

Эранлар тўпланиб бозор қилдилар,
Мунофиқлар туриб ҳозор қилдилар,
Али бобом бизга назар қилдилар,
Бир коса май бериб "ичгин!" дедилар.

Уйғониб ғафлатдан очдим кўзимни,
Эранлар пойига сурдим юзимни,
Ўқиттилар, ҳақ сўйладим сўзимни,
"Саксон минг каломни ёзгин" дедилар.

Эранлар тўпланиб, кўчди, кетдилар,
Сирот кўпригидан бир-бир ўтдилар,
У ҳовзи кавсардан шароб ичдилар,
Ичган шаҳбозларни "Султон" дедилар.

Махтумқули, сўйла бу ширин тилда,
Умидим кўп бўлур бу узун йўлда,
Беш вақт ибодатинг қилгин ҳар кунда,
"Охират йўлдошинг имон" дедилар.

/Туркман тилидан М.Юлдашев ўгирди.

Hiç yorum yok:

Yorum Gönder